Немцовнинг ўлимида айбланаётган Дадаев Путиндан уни Сурияга жанг қилишга юборишни сўради

Жаҳон 24 Октябрь 2015 6571

Россиялик сиёсатчи Борис Немцовнинг қотиллигида айбланаётган чеченистонлик собиқ ҳарбий Заур Дадаев Россия президенти Владимир Путин номига уни зарурат туғилганда Сурияга жанг қилишга юборишни сўраб мактуб йўллади.

Дадаевнинг айтишича, у ИШИДга қарши курашмоқчи. “Мен ўзимнинг айбсизлигимни исботлашга имконият беришингизни сўрайман”, деб ёзмоқда Дадаев. У мактубда ўзининг бир нечта медаль ва орденлар соҳиби, Шимолий Кавказда террорчиларга қарши жанговор ҳаракатлар иштирокчиси эканлигини эслатиб ўтди.

“Мен Россия, ватаним учун жон беришга тайёрликдан бошқа ўз ватанпарварлигимни ва айбсизлигимни исботлашнинг тўғрироқ йўли борлигини билмайман”, деб таъкидлаб ўтди Чеченистонда жойлашган “Шимол” батальонининг собиқ жангчиси. Дадаев ўзининг ноқонуний қўлга олингани ва унинг айбдор деб тан олинишидаги ягона исбот – бу унинг мажбуран айбни ўз бўйнига олган иқрори эканлигини кўрсатиб ўтди.   

“Говорит Москва” радиостанциясига айбланувчининг адвокати Шамсудин Цакаев маълум қилганидек, Дадаев Чеченистон президенти Рамзон Қодиров Сурияга жангчиларни юборишга тайёрлигини айтгандан кейин Путинга мурожаат қилишга қарор қилган.  

Эслатиб ўтамиз, россиялик муҳолифатчи Борис Немцов 28 февралда Москва марказида отиб кетилган. Бу қотилликда гумон қилиниб Дадаевдан бошқа яна 4 киши – Анзор Губашев, унинг укаси Шадид, Хамзат Бахаев ва Тамерлан Эскерханов ҳам қўлга олинган. Жиноятнинг ташкилотчилари ва буюртмачилари топилмаган.

Дадаев қўлга олингандан кейин айбига иқрор бўлувчи кўрсатмалар берган, бироқ кейинроқ бу кўрсатмаларни босим остида берганини айтиб, улардан воз кечган. Шу билан бирга у бир неча бор алибиси борлигини такрорлаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар