АҚШ президенти Барак Обама ИШИДга қарши курашда АҚШ бошчилик қилаётган коалициянинг АҚШ президенти янги махсус вакили этиб Бретт Макгеркни тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters Оқ уй маълумотига асосланиб.

Макгерк анча йиллардан буён Ироқ масаласида Оқ уйда маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётган эди. У, шунингдек, илгари ўзи тайинланган янги лавозимда ишлаган генерал Жон Алленнинг ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган. Аллен итеъфога чиқди, Бретт Макгерк эса унинг ўрнини эгаллади.