Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида милиция ходимлари Абдуқодиров кўчасидаги кўприк остидан портловчи моддалар топилди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширув натижасида кўмилган РГД-5 гранатаси ҳамда ясама бомба борлиги аниқланди. Ушбу иш юзасидан 241 модда бўйича жиноий иш қўзғатилган (ноқонуни равишда қурол ҳамда портловчи моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш).

Портловчи моддани тайёрлашда гумонланиб Жалолобод вилояти Чотқол туманида истиқомат қилувчи 29 ёшли Б.М қўлга олинди. Тергов жараёнида гумонланувчи шахс портловчи моддалар ўзига тегишли эканини, бироқ уларни сотиш учун сақлаб юрганини тан олган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.