Ўзбекистонлик курашчилар Доғистондаги Қизилюрт шаҳрида ўтказилган эркин кураш бўйича IX халқаро турнирда совриндорлар сафидан ўрин олишди.

Олимпия чемпиони Ҳожимурод Магомедов шарафига ўтказиладиган бу турнирда 42 кг вазн тоифаисда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари Анвар Исломов ва Ислом Илҳомов бронза медалларига эга бўлишди.

Маълумот учун, Ҳожимурот Магомедов 1996 йилда Атлантадаги ёзги олимпиадада чемпионликка эришганди.