23 октябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг "Қизларни қўллаб-қувватлаш клуби" (Girls development club) ўзининг илк учрашувини ташкил этди. Бу ҳақда кун.уз мухбири хабар берди.

Тадбир аввалида клубнинг ички тузилиши, мақсадлари ва бўлажак учрашувлар ҳақида лойиҳа муаллифи - ЎзДЖТУ инглиз тили учинчи факултети, 3 босқич талабаси Гавҳар Сагдуллаева маълумот бериб ўтди.

Тажрибали психолог-консультант Муштарий Йўлдашеванинг "Бахтли ва омадли қизнинг 5 сири" мавзусидаги тренинги университет талаба-қизлари учун дастлабки мулоқот учрашуви вазифасини ўтади.

Таъкидлаш керакки, клубнинг кейинги учрашувларига юртимизнинг: илм-фан, маданият, сиёсат, иқтисод каби турли соҳалардаги фаолияти орқали кўзга кўринган хотин-қизларни таклиф этиш режалаштирилмоқда.

Манбанинг айтишича, бундай лойиҳа Ўзбекистонда илк марта йўлга қўйилди.