Порошенко Россия муаммоси бўйича тадқиқотлар маркази тузди

Жаҳон 24 Октябрь 2015 2905

Украина президенти Пётр Порошенко Россия Федерацияси билан боғлиқ муаммоларни ўрганувчи тадқиқот маркази тузиш ҳақидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда Украина президенти сайтида жойлаштирилган хабарда маълум қилинган.

Қайд этилишича, бу марказ Россия билан муносабатлардаги муаммоли саволларни тадқиқ этиш билан шуғулланади ва Украина миллий манфаатларини таъминлаш учун таклифлар ишлаб чиқади.

"Марказнинг асосий мақсади Россия билан муносабатлар соҳасидаги долзарб муаммоларни илмий таҳлил қилиш ҳисобланади", дейди Порошкенко маъмуриятининг раҳбари ўринбосари Константин Елисеев.

Кўпроқ янгиликлар