Россия президенти Владимир Путин Валдай форумидаги иштирок вақтида ўзига берилган мураккаб саволдан моҳирлик билан чиқиб кета олди.

«Коммерсантъ» нашрида ёзилишича, матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилган форум вақтида иштирокчиси Путиндан ўзини "лочин" ва "кабутар"дан қайси бирига кўпроқ ўхшатишини сўраган.

"Мен кабутарман, лекин қанотларим лочинникидек. Яъни мен темир қанотли кабутарман", дея жавоб берган Путин.

Қайд этилишича, у бу жавоби давомида қушнинг учишини кўрсатмоқчи бўлиб, қўлларини икки ёнига ёйиб, силкитган.