Испания чемпионатининг 9-турида "Сельта" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Мусобақа пешқадамлари ўртасида кечган учрашув 1:3 ҳисобида "мадридликлар" фойдасига ҳал бўлди. Меҳмонлар сафида голларга Роналду, Данило ҳамда Марсело, мезбонларнинг ягона голига Нолито муаллифлик қилди. 

Сельта (Виго) – Реал Мадрид (Мадрид) – 1:3
 
Голлар: Роналду, 8 (0:1); Данило, 23 (0:2); Нолито, 85 (1:2); Марсело, 90+5 (1:3).
Огоҳлантиришлар: Кабраль, 37; Эрнандес, 57; Фернандес, 57; Аспас, 57; Нолито, 61 –Васкес, 52.
Четлатиш: Кабраль, 57.
 
 
Ушбу натижадан сўнг "Реал Мадрид" мусобақа жадвалида 1-ўринни сақлаб қолди. 

Шуни таъкидлаш лозимки, "Барселона" ҳисобида битта захира учрашуви бор. Улар 25 октябрь куни ўз уйида "Эйбар"га қарши майдонга тушади.