Суриядаги жанглар давомида яна бир эронлик генерал ҳалок бўлди

Жаҳон 24 Октябрь 2015 5190

Сурияда ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган Ислом инқилоби муҳофазаси Корпуси (ИИМК) генералларидан яна бири Ризо Ҳоварий жанг вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

"ИИМК генералларидан бири Суриядаги жанг вақтида ҳалок бўлди. Кейинги икки кун давомидаги жанглар вақтида жами 8 нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлди", дейилади хабарда.

"Ризо Ҳоварий ИИМКнинг "Фатемион" дивизияси генерали бўлиб, у Сурия армиясига ИШИД билан жангларда ҳарбий маслаҳатчилик қилиш вазифаси билан келганди. У Ҳама вилоятидаги жанг вақтида ҳалок бўлди", дейди агентликка маълумот берган ИИМКнинг расмий вакили Рамазон Шариф.

23 октябрь кунги жанглар вақтида Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг (2005-2013) шахсий тансоқчиси сифатида ишлаган ҳарбий, ИИМК қўмондонларидан бири Бакири Нияраки ҳам ҳалок бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Эрондан 1000 кишилик ҳарбий контингент Сурия ҳукуматига ИШИД билан жанглар учун ёрдам бериш мақсадида етиб борган эди.

Биринчи кунги ҳарбий ҳаракатлардаёқ эронлик 3 нафар офицер ҳалок бўлганди. Булар полковник Фарҳод Ҳасунзода, бригада генерали Ҳожи Ҳамид Мухторбанд ва генерал Хосейн Хамдани эди. Уларнинг барчаси Ислом инқилоби муҳофазаси Корпуси аъзолари бўлишган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар