Тожикистон ва Япония ҳамкорлик ҳақида 8 та янги ҳужжат имзолади

Жаҳон 24 Октябрь 2015 2987

24 октябрда Япония бош вазири Синдзо Абэ Тожикистонга расмий ташриф билан келди. Шу муносабат билан ўтган тожик-япон музокаралари якунларига кўра 8 та янги ҳужжат имзоланди, деб хабар бермоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Хусусан, томонлар беғараз асосда “Хатлон вилоятининг Панж туманида ичимлик суви билан таъминлаш тизимини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш учун маблағлар ажратилиши ҳақида учта келишув имзолади. Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ўртасида иқтисодий, илмий ва техника соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, Тожикистон Миллий банки ва Япония жамоатчилик хавфсизлиги миллий комиссияси молиявий тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик ҳақида баёнот қабул қилинди.

Тожикистон давлат тиллар университети ва Япониянинг Цукуби университети ўртасида ҳамкорлик ва илмий алмашув ҳақида келишув имзоланди.

Маълум қилинишича, ҳужжатлар имзоланишидан аввал Тожикистон ва Япония кўп томонлама ҳамкорлиги ва дўстона алоқалари билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Япония ҳукуматига Тожикистоннинг ижтимоий ривожланишини мунтазам қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Япониянинг молиявий-техник ёрдами туфайли Тожикистонда 340 дан кўпроқ ижтимоий лойиҳа амалга оширилганини маълум қилди.

Япония бош вазирига Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарида Япониянинг 50 дан ортиқ йирик компания ва корхоналари вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда. Япония ОАВлари маълумотларига кўра, ўзининг фойдали қазилмаларига эга бўлмаган Япония Марказий Осиё давлатларига 16 млрд доллардан кўпроқ миқдорда инвестициялар йўлантириб, ўз компанияларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини минтақадаги нефть-газ ва уран захиралари ҳисобига қондирмоқчи.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар