Тошкентда Британиянинг "Глобус" театри жамоаси "Гамлет"ни намойиш этади

Маданият 24 Октябрь 2015 1618

4-6 ноябрь кунлари Буюк Британиянинг Уильям Шекспир номидаги "Глобус” театри жамоаси Ўзбекистонга ижодий ташриф уюштиради.

Мазкур ижодий сафар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ташкил этилмоқда.

"Глобус” театри жамоаси "Гамлет” спектаклини 4 ноябрь куни соат 14.00да ҳамда 19.00да намойиш этади (Ушбу спектакль бепул намойиш этилиб, театр ижодкорлари ва талабалар таклифнома орқали таклиф этилади. Спектаклда ўзбекистонлик ҳеч қайси актёрлар иштирок этмайди).

Мазкур лойиҳа давомида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида "Шекспир асарлари Ўзбекистонда!” деб номланган кўргазма ташкил этилади.

5-6 ноябрь кунлари театр санъатида янги лойиҳалар халқаро форуми ўтказилади. Ушбу форумга барча театр мутахассислари ва ижодкорлари жалб этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад келажакда Британия ва Ўзбекистон маданий алоқаларини янги поғоналарга кўтариш ҳисобланади.

Маълумот учун, Британиянинг Уильям Шекспир номидаги "Глобус” театри тарихий маданий обидалар сирасига кирувчи бинога эга бўлиб, шу ном билан аталувчи Лондон шаҳридаги муҳташам театрдир. Илк бора "Глобус” театри 1599 йилда Темза дарёсининг жанубий қирғоғида Шекспир бошчилигидаги труппа маблағига қурилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар уч маротаба қайта қурилиб, реконструкция қилинган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар