Бугун, 24 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ўзининг 30 ёшини қаршилади.  Биз буюк форвард ҳақидаги 10 та қизиқарли маълумотни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. 

1.  Туғилиб ўсган жойи ва оиласи 

Уэйн Руни 1985 йилнинг 24 октябр санасида Кроксет шаҳарчасида таваллуд топган.  Оилада унинг яна икки укаси бор.  Отаси профессионал боксчи,  шу билан биргаликда футболнинг ашаддий ишқибози.  Онаси Жанет мактабда ошпаз бўлиб ишлаган. 

2.  Руналдоми ёки Шрек? 
Футболга кириб келган пайтлари уни Роналдога қиёсалашарди.  Шу боис унга “Руналдо” деб лақаб қўйишган.  Шунингдек Рунига таниқли мултқаҳрамон шарафига “Шрек” деб ҳам ном беришган. 

3.  Руни казинони севади 
Уэйн қизиққон ўйинлар шайдоси ҳисобланади.  Лекин казинода унинг омади доим ҳам юришавермайди.  У 2006 йилда 6 ой давомида 1 миллиондан ортиқ суммани бой берган.  

4.  Уэйн бокс шайдоси 

Рунига боксга бўлган қизиқиш отасидан ўтган.  Британиялик таниқли боксчи Ритти Хаттон Уэйннинг энг яқин дўстларидан бири ҳисобланади.  Унинг боксдаги кумири эса Майк Тайсон бўлган.  

5.  Колин билан танишув 
Руни ва унинг рафиқаси Колин Маклафлин мактаб йилларидаёқ танишишган,  бироқ 2003 йилга келиб улар ишқий муносабат ўрната бошлашган.  Руни хоним ўзининг “Менинг дунёмга хуш келибсиз! ” номли автобиографик китобида Руни билан танишуви ва у билан муносабатлари ҳақида ёзган.

6.  Рунининг тўйи рекорд қўйди! 

Руни ва Колин никоҳ тўйларининг эксклюзив ёритиш ҳуқуқини юлдузлар ҳаётига ихтисослашган “Hello! ” журналига 1,5 миллион фунт стерлинг эвазига сотишди.  “Sandi Times” ўшанда шундай деганди:  “Бу мазкур журналнинг юлдузлар тўйини эксклюзив ёритиш учун тўланган энг катта суммаси бўлиб қолди .  Дарвоқе,  журнал Виктория Адамс ва Девид Бекхем,  Майкл Дуглас ва Кетрин Зета Жонсларнинг тўйларига ҳам бунча тўламаганди. 

7.  Киношунос Уэйн  
Жаноб Уэйн кино кўришни ҳам канда қилмайди.  У ўзининг севимли фильми деб “Шоушекнкдан қочиш”ни тан олади.  Бу картинани такроран томоша қилса ҳам,  яна кўргиси келаверади.  Шунингдек у кимсасиз оролга тушиб қолса ўзи билан “Сопрано клани” сериалининг барча қисмларини олишини ва кимсасиз оролда сериал томоша қилишни хуш кўришини таъкидлаб ўтган. 

8.  Коллекционер Руни 
30 ёшли футболчи гитараларнинг ҳақиқий ишқибозидир.  Унинг коллекциясида бир нечта гитаралар бор.  Руни кумири сер Пол Маккартнига ўзининг гитараларидан бирини юбориб,  дастхат қўйиб беришини сўраган. 

9.  Руни учун футбол қироли ким? 
Уэйн болалигида Бобби Чарлтон,  Данкан фФргюсон,  Майкл Оуэн каби футболчиларнинг ўйинларини севиб томоша қилган.  Бироқ унинг учун футбол қироли Пеле ёки юқоридаги футболчилар эмас,  балки Марадонадир.  Руни аргентиналик “даҳо”нинг ҳақиқий ихлосманди бўлган. 

10.  “Уайт Харт Лейн”ни яхши кўради 
Руни “Олд Траффорд”дан ташқари “Тоттенхэм” уй стадиони “Уайт Харт Лейн”да ҳам ўйнашни хуш кўради.  Бунинг сабабини сўрашганида “Шрек” шундай деганди:  “У стадионда ҳар доим ажойиб муҳит ҳукмрон.  Майдоннинг ҳолати ҳам доимо яхши ҳолатда”.