Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Украинанинг “Сегодня” нашрига берган интервьюсида Россия билан уруш бошлаш эҳтимоли ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

Климкиннинг таъкидлашича, дунёдаги бирорта давлат Россия билан урушмаган бўларди. Климкин журналистнинг Қримни қайтариб олиш учун қўлланиши мумкин бўлган “ричаг”лар ҳақидаги саволига “Россия каби ядровий давлатга қарши ҳеч ким бормайди. Мен нафақат Украинани назарда тутаяпман”, деб айтди.

Климкин Россия ҳукумати розилигисиз Донбасс ҳудудига БМТ тинчликпарвар кучларини киритишнинг имкони йўқлигини айтди – БМТ Хавфсизлик кенгаши буни “тезлик” билан ҳал қилиши мумкин, бироқ бунга “Россиянинг розилиги керак”. “Россиянинг розилигисиз биз бундай тинчликпарвар кучларни киритмаймиз”, деб айтди Климкин.