Кеча ва бугун Телеграм ижтимоий тармоғи орқали хонанда Дилсўзнинг туғруқ жараёнига оид суратлар тарқатилди.
Бу суратлар ким томонидан олингани маълум эмас.

Тахмин қилинишича, бу суратлар шифохонанинг турғуқ жараёнига аралашмаган бошқа ходими томонидан туширилган бўлиши мумкин.

Дилсўз тегишли идораларга жиноий иш қўзғатишни сўраб, ариза топширган.У бундай пасткашликка қўл урган ходимни судга бериш нияти ҳақида билдирган.
Хонанданинг турмуш ўртоғи буни аниқлаш жараёни кетаётганини билдирган. Унинг айтишича, тегишли идора ходимлари 18 октябрь куни Дилсўзнинг фарзанди туғилиш жараёни кечган Тошкентдаги 6-туғруқхонада текширув ишларини олиб боришмоқда.

Қайд этиш керакки, сентябрь ойида бошқа бир санъаткор, Хосият Ҳусанованинг туғруқхонадаги суратлари унинг розилигисиз ижтимоий тармоққа чиқариб юборилганди.