Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Азиз Иброҳимов ва Раҳмат Умидовлар қалбаки алкогол ичимликлар ишлаб чиқаришда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, тилга олинган фуқаролар ўз уйларида яширин цех ташкил қилиб, бундай турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарган. Воқеа жойидан 68 турдаги 1020 шиша спиртли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.