“Аэрофлот” жамоаси 26 октябрь куни ўз фаолиятини якунлаган “Трансаэро” авиакомпаниясининг 1,925 миллион нафар (94,8 фоиз) йўловчисини ташиганини маълум қилди. Бу ҳақда “Аэрофлот” маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

“Аэрофлот”дагиларнинг маълум қилишича, “Трансаэро” йўловчилари томонидан 15 декабрга банд қилинган яна 100 минг дона чипта эгаси бор.

“Трансаэро” авиакомпаниясининг йўловчиларини ташиш эндиликда “Аэрофлот” зиммасидаги ишдир. Бунинг учун “Аэрофлот” бор қуввати билан ишламоқда”, — дейилади пресс-релизда.