Англия Премьер-лигасининг 10-турида Лондонда “Арсенал” “Эвертон” устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувдаги барча тўплар 1-бўлимдаёқ амалга оширилди: 36-дақиқада Оливье Жиру мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, икки дақиқадан сўнг ҳимоячи Лоран Косельни ҳисобдаги фарқни 2 тўпга етказди. Танаффусга чиқишга саноқли дақиқалар қолганда Росс Баркли битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. “Ирисчилар” ўйинни ўн киши бўлиб якунлашга мажбур бўлдилар: 2-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Гарет Барри иккинчи сариқ қарточкаси учун майдондан четлатилди.

Лондон жамоаси ушбу ғалабаси эвазига 22 очко тўплаб, чемпионатдаги пешқадамликни қўлга олди. Ливерпулликлар эса 13 очко билан 10-ўринни эгаллашмоқда.

Англия Премьер-лигаси. 10- тур
Арсенал – Эвертон – 2:1
Голлар: Жиру, 36 (1:0); Косельни, 38 (2:0); Баркли, 44 (2:1).
Четлатиш: Барри, 90+4 (Эвертон).

Турдан ўрин олган қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд қилинди.

Вест Хэм Юнайтед – Челси – 2:1
Голлар: Сарате, 17 (1:0); Кэхилл, 56 (1:1); Кэрролл, 79 (2:1).
Четлатиш: Матич, 44 (Челси).

Лестер Сити – Кристал Пэлас – 1:0
Гол: Варди, 59 (1:0).

Сток Сити – Уотфорд – 0:2
Голлар: Дини, 43 (0:1); Абди, 69 (0:2).

Астон Вилла – Суонси Сити – 1:2
Голлар: Айю, 62 (1:0); Сигурдссон, 68 (1:1); Айю, 87 (1:2).

Норвич Сити – Вест Бромвич Альбион – 0:1
Голлар: Рондон, 46 (0:1).