Техник сабабларга кўра, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатновчи 762/761 рақамли “Афросиёб” поезди 2015 йилнинг 26 октябрь куни класс русумидаги вагонларини бир рейсга ўзгартиради.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотига кўра, Самарқанддан 10-45 да, Тошкентдан 19-45 да йўл оладиган 762/761 рақамли поездда ана шундай ўзгариш содир бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги “Афросиёб” тезюрар поезди Talgo Испания компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Поездлар 2011 йилнинг авгус ойида мамлакатимизга олиб келинган эди ва у Марказий Осиёдаги ягона ва биринчи тезюрар поезд ҳисобланади.