Америкалик сиёсатшунос, Принстон университети профессори Стивен Коэн АҚШ Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин олган “дунёдаги ягона супердавлат” мақомини йўқотишдан қўрқади, деб ҳисобламоқда.   

Сиёсатшуноснинг фикрича, Вашингтоннинг Осиё ва Европадаги ҳаракатлари АҚШнинг замонавий дунёнинг кўп қутбли эканлигини тан олишни истамаётганидан дарак беради.

“Вашингтон фаол тарзда Осиё, Европа ва Яқин Шарқда ўзининг “ягона супердавлат” мақомини сақлаб қолишга уринмоқда. Бундан АҚШнинг Украина инқирозини тинчлик билан ҳал қилиш учун Франция, Германия ва Россияга қўшилишни рад этаётганлиги ҳамда Вашингтоннинг Владимир Путиннинг Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши курашига қўшилишни истамаётгани дарак беради”, деб айтди Коэн The Nation телекўрсатувида.

Профессор АҚШ дунёнинг кўп қутблигига қаршилик кўрсатиши билан замонавийликка қаршилик кўрсатаётганига эътиборни қаратди.

“Замонавий дунё кўп қутбли – бундан тарих, иқтисодиёт, сиёсат, миллий анъаналар, трансмиллий инқирозлар гувоҳлик беради ва АҚШ бунга қаршилик кўрсатиши билан муаммонинг ечими эмас, бир қисмига айланмоқда”, деб ҳисобламоқда Коэн.