АҚШ автомобиль саноати ишчилари касаба уюшмаси General Motors’га иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳон 25 Октябрь 2015 2063

23 октябрда Fiat Chrysler автомобилсозлик концерни билан ишчиларга маошларнинг кўтарилиши бўйича келишувга эришган АҚШ автомобилсозлик саноати ишчилари бирлашган касаба уюшмаси (UAW, United Automobile Workers) бошқа автомобилсозлик концерни – General Motors’га иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда 24 октябрда АҚШдаги энг катта касаба уюшмаларидан ҳисобланувчи UAW вакиллари эълон қилдилар.

UAW GM’дан корпорация заводларида ишлайдиган ходимларининг маошларининг оширилишини ҳамда келишувлар якунланмагунча аниқ суммаларни ошкор қилмасликни талаб қилмоқда. Касаба уюшмаси ва GM ўртасида тузилган 4 йиллик шартноманинг муддати 26 октябрда ўз ниҳоясига етади. UAW’да таъкидланишича, агар бу вақтгача GM касаба уюшмасини қаноатлантирувчи шартларни таклиф қилмаса, унда General Motors’нинг АҚШдаги заводларида ишлайдиган 52 мингдан кўпроқ ишчиси иш ташлашни бошлайди.

UAW’нинг аниқ талаблари маълум қилинмаяпти, бироқ касаба уюшма вакиллари маошларнинг Fiat Chrysler’дагидан кўпроқ оширилиши талаб қилинаётганини айтиб ўтдилар. Улар буни GM ўзининг рақобатчисидан анчагина кўпроқ фойда олиши ва шунинг учун кўпроқ харажатлар қила олиши билан тушунтиришмоқда. 

GM’да ўз навбатида таъкидланишича, корпорация “бизнесга ҳам, ходимларга ҳам маъқул бўладиган келишувнинг тузилиши”ни режалаштирмоқда ва шу муносабат билан июлдан бери олиб борилаётган музокараларни давом эттирмоқчи.

UAW шу ҳафтада Fiat Chrysler италян-америка автоконцерни билан ходимларнинг маоши оширилиши бўйича келишувга эришди. Унга кўра катта меҳнат стажига эга бўлган ходимларнинг маоши соатига 30 долларгача оширилади. Шунингдек, янги келган ишчилар ва тажрибали ишчилар маошлари ўртасидаги тавофут ҳам камайтирилди

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар