Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасидаги учрашувда кечган суҳбатда Суриядаги мухолифатга ёрдам бериш ишларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, томонлар Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича ҳам ишларни давом эттиришади.

Улар шунингдек, Сурияда тинчлик ўрнатиш учун мамлакатга халқаро ҳамжамият кучлари олиб кирилишини тезлаштириш кераклиги ҳақида гаплашишган.

Бундан аввалроқ, Жон Керри ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўртасида Сурия масаласи бўйича телефон мулоқоти ўтказилгани хабар қилинганди.