Австралияда ўсмир ёшидаги 3 қиз чархпалакдан йиқилиб тушди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 3392

Австралиянинг Сидней шаҳри яқинидаги хиёбонда ўрнатилган чархпалакдан ўсмир ёшидаги 3 нафар қиз қулаб тушиб, жароҳатланди.

9news телеканали хабарига кўра, бу ҳодиса 24 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:10да (Тошкент вақти билан соат 8:00да) содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, чархпалак бўлмаларидан бири қаттиқ чайқалиб кетиши туфайли қизлар ерга тушиб кетишган.

Тез тиббий ёрдам вакилининг маълум қилишича, ҳодиса туфайли жабрланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир, унинг тос суяги ва қўллари синган. Яна икки жабрланувчининг эса қўллари ва қовурғалари шикастланган. Воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилгани учун уларнинг аҳволи барқарорлашган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар