«Спорт FM» радиоканали ва «Динамо-ТВ» канали шарҳловчиси бўлган таниқли журналист Дмитрий Дерунец «Динамо» жамоасининг «Спартак»ка қарши ўйини танаффуси вақтида рақибларнинг майдонга тушиб келган мухлисига ҳамла қилди.

Химкида бўлиб ўтган ушбу ўйин танаффуси вақтида майдонга тушиб келган мухлис майдон ўртасида туриб ўз трибунадаги ўз шерикларини янада фаол бўлишга чақиради. Шунда унинг олдига стадион ходими ва журналист етиб келиб, уни майдон ташқарисига олиб чиқишни бошлайди. Журналист аввалига мухлиснинг бошига зарба беради. Мухлис қарши ҳужумга ўтгач, у ортга тисарилади, стюард мухлисни тинчлантириб, етаклаб кетаётганида эса Дерунец ортдан келиб, мухлисга яна зарбалар беради.

Айни вақтда Change.org ресурсига «Спорт FM»ни ўз ичига олувчи «Европа медиагуруҳи»га ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилиши сўралган мурожаатнома жойлаштирилган.

13 тур доирасида ўтказилган дерби мақомидаги ушбу ўйин "Спартак"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Натижада, "Спартак" 23 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. "Динамо" эса 15 очко билан 10-ўринда қолмоқда.