Финляндия ҳар куни қочқинлар учун 1 млн евро сарфламоқда

Жаҳон 25 Октябрь 2015 1300

Финляндия бошпана сўраб келган қочқинлар туфайли ҳар куни 1 млн еврони йўналтирмоқда.

Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, ҳар куни 1 нафар қочқин учун 43 евро харажат қилинмоқда.

Бу пуллар қочқинларни қабул қилиш нуқталарида уларнинг яшаши ва озиқ-овқати учун сарфланмоқда. Қайд этилишича, бу аҳвол яна 5 ой давом этиши мумкин.

Yle нашрида ёзилишича, йил бошидан буён Финляндияга 24 минг нафар қочқин кириб келган. Йил охиригача яна 35 минг қочқин келиши кутилмоқда.

Финляндия ТИВ Facebook орқали мамлакатга қочқинлар келишини камайтиришга қаратилган кампанияни олиб бормоқда.

Финляндия бош вазири Юха Сипилянинг қайд этишича, мамлакат қочоқларни қабул қилиш масаласида ўз имкониятлари чегарасига яқинлашиб қолди.

Кўпроқ янгиликлар