Бугун, 25 октябрь куни Грециянинг Халкидики шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар 11та тур якунига кўра аниқланади. 5 ноябрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида 122 давлатдан 1600 нафардан зиёд шахматчилар иштирок этади.

Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Маматқул Ҳайлаев ва гроссмейстер Марат Жумаев мураббийлигидаги ўзбекистонлик 15 нафар ёш шахматчилар ҳимоя қилишади. Улар орасида Исломбек Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Баҳора Абдусатторова, Абдумалик Абдисалимов, Нодирабегим Парпиева , Адель Раҳман сингари жаҳон ва қитъа чемпионати ғолиб ҳамда совриндорлари бор.

8 ёшгача бўлган қизлар — Рахимбердиева Рухшона (Самарқанд)
8 ёшгача бўлган ўғил болалар — СМ Синдаров Исломбек (1567, Тошкент), Сайдалиев Акобирхон (1404, Самарқанд)
10 ёшгача бўлган қизлар — Бобомуродова Мафтуна (Тошкент)
12 ёшгача бўлган қизлар — Ким Лейла (1587, Тошкент), Хегай Юлия (1554, Тошкент)
14 ёшгача бўлан қизлар — Салимова Асал (1687, Тошкент)
14 ёшгача бўлган ўғил болалар — Воҳидов Шамсиддин (2336, Тошкент), Эминжонов Музаффар (1794, Фарғона)
16 ёшгача бўлган қизлар — WFM Абдусатторова Баҳора (2120, Тошкент)
16 ёшгача бўлган ўғил болалар — Абдисалимов Абдималик (2178, Қашқадарё)
18 ёшгача бўлган қизлар — Парпиева Нодирабегим (1901, Фарғона)
18 ёшдан катта — Раҳман Адель (2234, Тошкент)