25 октябрга ўтар кечаси Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти маркази Манадо шаҳрида жойлашган караоке-барда юз берган ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилди.

Associated Press нашри хабарига кўра, ёнғин келиб чиққан вақтда бар биносининг иккинчи ва учинчи қаватларида мижозлар караоке куйлаётган эди.
aЁнғинни ўчириш ишлари бир неча соат вақт талаб қилган.
Маҳаллий полиция раҳбари Рио Пермана қурбонларнинг аксарияти кислород етишмаслигидан бўғилиб ҳалок бўлгани ҳақида маъълумот берган.
Айни вақтда полициячилар ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда.