Ироқ армияси авиазарбалари натижасида ИШИДнинг 16 жангариси йўқ қилинди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 2002

Ироқ армияси Рамади шаҳрининг Ал-Буиса туманидаги ИШИДнинг позицияларига авиазарбалар бериши натижасида 16 нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Анбар вилоятидаги ҳарбий операция қўмондонлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Ироқ армияси самолётлари Ал-Буиса туманида ИШИД жангариларини ўққа тутииши натижасида 16 жангари йўқ қилинди”, дейилмоқда хабарда.

Ироқ самолётлари, шунингдек, Рамади яқинида бронетранспортёр ва иккита ракета учирувчи қурилмани аниқ нишонга олган.

Кўпроқ янгиликлар