Исроил ҳукумати ИШИД, “Жибҳад ан-Нусра” ва “Абдулла Аъзам бригадаси” террорчилик гуруҳларини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишга қарор қилди. Бу ҳақда “9 канал” маълум қилди.

Исроил ҳукумати ушбу террорчилик гуруҳларини рўйхатга киритишда Исроил умумий хавфсизлик хизмати тавсияларига амал қилди.

Исроил ҳудудида ушбу гуруҳларнинг фаолияти мамлакат Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 4 сентябрдаги қарори билан тақиқланган, бироқ уларнинг террорчилик ташкилотлари рўйхатида йўқлиги террорчилар тарафдорларини жиноий жавобгарликка тортишга имкон бермаган эди.