Жаҳон банки 2020 йилгача Ўзбекистонга 4 млрд доллар тақдим қилиши мумкин

Ўзбекистон 25 Октябрь 2015 4457

Жаҳон банки 2020 йилгача Ўзбекистонга 2016-2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги стратегияси доирасида 4 млрд долларлик кредитлар тақдим қилиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга Жаҳон банки лойиҳалари портфели бўйича етакчи координатор Динара Жўлдошева маълум қилди.  

Янги стратегия доирасида банк 25 та, яъни йилига 5 тадан лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Янги стратегия ЖБ директорлар кенгаши томонидан 2016 йил январда кўриб чиқилади.

Маблағларнинг катта қисми инфратузилмани ривожлантириш, Ўзбекистон аҳолиси учун янги иш ўринларини яратиш ва аграр тармоғини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.  

Айни пайтда ЖБ ва Ўзбекистон 2012-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида ҳамкорлик қилмоқда. ЖБ бу дастур учун 1,97 млрд доллар ажратган. Ҳамкорлик дастури доирасида кредитлаш Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ЖБ гуруҳига киради) 40 йиллик муддатга (10 йиллик имтиёзли давр, йилига 0,75 фоиз ставкаси билан) мўлжалланган маблағлари ҳисобига амалга оширилади.   

Ўзбекистон 1992 йилдан бери ЖБ аъзоси ҳисобланади. Банк ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга хусусийлаштириш, молиявий тармоқ, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, электр энергетика, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларига 1,8 млрд долларга яқин кредит берган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56791 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32907 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40798 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4953 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16801 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 873 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 8627 Жамият
Кўпроқ янгиликлар