Керри: Иордания ва Исроил Қуддусда кескинликни камайтириш чоралари ҳақида келишиб олди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 1984

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Иордания ва Исроил Қуддусда Муқаддас тоғ ҳудудидаги кескинликни камайтириш чораларини кўриш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Керри Иордания пойтахти Уммонда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Иордания қироли Абдуллоҳ II билан учрашгандан кейин сўзлаган нутқида Исроил ва Иордания муқаддас жойда ихтилофни камайтиришга қаратилган қадамларни амалга оширишга келишиб олганини маълум қилди.

Керрининг айтишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Иордания томонининг хавфсизлик хизматлари 24 соатлик видеокузатув олиб бориши учун видеокамералар ўрнатиш таклифини юқори баҳолади.

Охирги бир неча кун давомида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Ғазо секторидаги араб-исроил ихтилофи янги куч билан авж олиб кетди. Тўқнашувларнинг катта қисми Қуддуснинг қадимий кўчаларида юз бермоқда.

Тўқнашувлар оқибатида камида 52 нафар фаластинлик ва 9 нафар исроиллик ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар