Буюк Британиянинг Уилтшер аукционида "Титаник" кемаси фалокатига сабаб бўлган айсберг фотосурати 21 минг фунт стерлинг эвазига сотилди. Бу ҳақда "SKY" телеканали маълум қилган.

Ким ошди тадбири ташкилотчиларининг билдиришича, бу фотосурат ўша тўқнашувдан бир неча соат ўтиб, ўша ҳудуд яқинида сузиб юрган "Принц Адальберт" кемаси ходими томонидан суратга туширилганди.

Ушбу савдода шунингдек, "Титаник"йўловчиларидан бирига тегишли бўлган печенье 15 минг фунт эвазига, ҳалокатдан қутилиб қолган йўловчи Маргарет Браунга тегишли "Кумуш кубок" 130 минг фунт эвазига сотилган.