KUN.UZ дайжести: ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Жаҳон (19-25 октябрь)

Жаҳон 25 Октябрь 2015 4448

Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (19-25 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Хитой етакчиси Британияга сафарини бошлайди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин турмуш ўртоғи Пэн Лиюань ҳамроҳлигида 19 октябрь куни тўрт кунлик расмий ташриф билан Британияга йўл олади.

Тожикистонда “Зарафшон” олтин корхонасининг иккинчи фабрикаси очилди>>

Панжакентда “Зарафшон” қўшма корхонасининг иккинчи аффинаж фабрикаси бир йил ичида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг лойиҳавий қиймати 1 млрд сомонийни ташкил қилди.

Суриянинг Россиядаги элчиси: АҚШ ИШИД марраларига Москва авиазарбаларидан сўнг эътибор қаратди>>

Сурия араб республикасининг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Риёд Ҳаддад Россиянинг Сурияда олиб бораётган операциялари биринчи якуни бўйича” нашрига интервью берди.

Мухолифатдаги Либераллар партияси Канададаги сайловда ғалаба қозонди>>

19 октябрь куни Канада парламентига сайловлар бўлиб ўтди ва унинг натижасида ҳукумат раҳбари ўзгарди.

Душанбеда 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади>>

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида, 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарларининг саммити ўз ишини бошлайди.

ОАВ: Россиялик диний уламолар Путиннинг Қуръон ва Инжилни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунига Муҳаммад пайғамбар суннатларини ҳам киритишни таклиф қилишди>>

Россиялик диний уламолар Россия президенти Владимир Путиннинг Қуръон ва Инжилни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасида экстремистик деб топилмаслиги керак бўлган диний ақидалар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилишди, деб хабар бермоқда РБК нашри.

Туркияда 3 ой давомида террорчиликда гумон қилиниб 1673 киши ҳисбга олинди>>

Туркия полицияси 3 ой давомида террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 1673 кишини ҳибсга олди, улардан 1308 нафари Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партиясига алоқадорликда, 276 нафари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб айтди 20 октябрда Туркия адлия вазири Кенан Ипек.

AP: Макка яқинидаги тиқилинч қурбонлари сони 2177 нафар бўлган>>

24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 2177 нафарга етди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Москва вилоятида амалдорлар ўлдириб кетилгандан кейин полициянинг бутун шахсий таркиби оёққа турғазилди>>

19 октябрда Москва вилоятининг Красногорск тумани раҳбари биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва “Красногорск электр тармоқлари” раҳбари Георгий Котляренко туман маъмурияти биносида ўлдириб кетилди.

Хитой ижтимоий тармоқлари интернетдан Ким Чен Иннинг кулгили суратларини олиб ташлади>>

Хитой ижтимоий тармоғи Weibo ва Baidu қидирув тизими Хитой раҳбариятининг Пхеньянга ташрифи юзасидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг интернетдаги ҳазил фотосуратларини олиб ташлади, деб маълум қилмоқда Mashable.

Bloomberg Россиянинг Суриядаги мақсадлари нимадан иборатлигини айтди>>

Кремлнинг Суриядаги асл мақсади президент Башар Асадга иложи борича кўпроқ йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишида ёрдам беришдан иборат, деб ёзмоқда номаълум бўлиб қолишни истаган россиялик расмий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Араб давлатлари БМТ ХКдан Фаластинни халқаро ҳимоя остига олишни сўради>>

Араб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашидан Фаластинни Исроил оккупациясидан ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўришни сўради. 

Путин: Aгар ИШИД жангарилари Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса улар расмий ҳукуматга айланишарди>>

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клубида чиқиши пайтида шуни маълум қилиб ўтдики, агар “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса, улар расмий ҳукумат мақомини олишар эди.

Россия самолётлари Сурияда 83 объектга зарба берди>>

Россия авиагуруҳи Сурияда бир кун давомида 83 авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

ОАВ расмий Вашингтоннинг Суриядаги ҳарбий контингентини кенгайтирмоқчилигидан хабар топди>>

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда учишлардан холи ҳудуд яратишни ва бу мамлакатдаги ҳарбий контингенти миқдорини ошириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига асосланиб, The New York Times нашри хабар берган.

Путин ислом ва жангариларнинг ёлғони ўртасида чегара тортишга чақирди>>

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клуби сессиясидаги нутқида ислом ва жангарилар ёлғони ўртасида аниқ чегара бўлиши зарурлигини айтди.

«Порту»нинг ёш футболчиси Рубен Невеш ЕЧЛ тарихига кирди>>

Португалиянинг «Порту» жамоаси ёш футболчиси Рубен Невеш ЕЧЛ ўйинида ўз жамоасини сардор сифатида бошлаб тушган энг ёш футболчига айланди.

CNN: ИШИД билан бўлган жангда АҚШ илк марта қурбон берди>>

Америкалик ҳарбий Ироқдаги асирлари қутқариш операцияси чоғида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

Time: Покистон 2015 йилда энг кўп ядро қуролига эга бешинчи давлатга айланади>>

Орадан 10 йил ўтганидан сўнг Покистон энг кўп ядро қуролига эга бўлган бешинчи давлатга айланади, дея хабар қилди Time журнали Америкадаги мустақил тадқиқот ташкилоти маълумотларига асосланган ҳолда.

Қозоғистонда террористлар коинотдан кузатилади>>

Экстремист ва террористларни қидириш, шунингдек, наркотик ўсимликлар етиштирилиши мумкин бўлган ҳудудларни мониторинг қилиш учун Қозоғистон сунъий йўлдошларидан фойдаланилиши мумкин. 

"Футбол қироли" 75 ёшга тўлди>>

Бугун, 23 октябрь куни бразилиялик афсонавий футболчи, Пеле номи билан танилган Эдсон Арантис ду Насименту 75 ёшини қаршилади.

Япония бош вазири Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатлари: Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга (сафар шу тартибда амалга оширилади) сафарга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ироқ жангариларга қарши курашда Россиядан ёрдам сўраса, АҚШ кўмагидан маҳрум бўлади>>

АҚШ ҳукумати Ироққа жангариларга қарши кураш кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Агар Ироқ ИШИДга қарши курашда Россиядан ёрдам сўраса ва Россия Ироқ ҳудудига кирса, АҚШ кўмагидан маҳрум бўлади. 

Асад россияликларга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди>>

Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар чоғида кўрсатилаётган ёрдам учун Россия ҳукумати ва халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Кремль сайти орқали хабар қилинди.

Путин: Россия Суриядаги сиёсий жараёнга ёрдам беришга тайёр>>

Россия президенти Владимир Путин суриялик ҳамкасби Башар Асад билан Москвада ўтказилган учрашув чоғида Москва мамлакат халқига нафақат ИШИДга қарши курашда, балки сиёсий жараёнларни бошлашда ҳам ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Туркия бош вазири Асадга Россияда қолишни маслаҳат берди>>

Туркия бош вазир Аҳмад Довудўғлу Сурия президенти Башар Асадга Россиядан қайтмасликни маслаҳат қилди.

ХХР раиси Британияга ташрифи доирасида “Манчестер Сити” жамоаси базасига ташриф буюрди>>

Хитой халқ Республикаси президенти Си Цзинпинг бугун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатмоқда.

ОАВ: Роман Абрамович Гвардиола билан учрашиб, уни "Челси"да ишлашга таклиф қилди>>

Англиянинг «Челси» клубининг навбатдаги бош мураббийи ҳозирда Германиянинг «Бавария» клубини бошқараётган Хосеп Гвардиола бўлиши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри хабар тарқатди.

Асад Суриядаги президентлик сайловида иштирок этишга тайёр>>

Сурия президенти Башар Асад мамлакат аҳолисининг қўллаб-қувватлаши эвазига президентлик сайловида иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости нашрига Россия Давлат думаси депутати Александр Юшенко маълум қилган.

Тони Блэр Ироққа бостириб кириш ИШИДнинг пайдо бўлишига сабаб бўлганини тан олди>>

Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг 2003 йилда Ироққа бостириб кириши ИШИДнинг пайдо бўлиши сабабларидан бири бўлганини тан олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Америкалик сиёсатшунос Коэн: АҚШ кўп қутбли замонавий дунё учун муаммога айланмоқда>>

Америкалик сиёсатшунос, Принстон университети профессори Стивен Коэн АҚШ Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин олган “дунёдаги ягона супердавлат” мақомини йўқотишдан қўрқади, деб ҳисобламоқда.   

Бош Ассамблея БМТ ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан декларация қабул қилди>>

БМТ Бош Ассамблеяси халқаро ташкилот Устави кучга кирганига 70 йил тўлиши муносабати билан декларация қабул қилди.

Россия бюджетига муҳожирларга ишлаш ҳуқуқини берадиган патентлардан 25 млрд рубль тушди>>

Россия Федерал миграция хизмати Федерал ғазначилик билан биргаликда меҳнат муҳожирларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент учун тўлов амалга оширилганини автоматик идентификациялаш механизмини ишлаб чиқди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар