KUN.UZ дайжести: ҳафтанинг энг асосий хабарлари. Ўзбекистон (19-25 октябрь)

Ўзбекистон 25 Октябрь 2015 5311

Ҳурматли ўқувчилар! Юртимизда хафта давомида (19-25 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ўзбекистонга келди>>

19 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини автотранспорт билан экспорт қилишга қисман рухсат берилди>>

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга автотранспорт воситалари ёрдамида мева-савбзавот маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрда қабул қилинган қарорида айтилди.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги йиғилишда иштирок этиш учун Пекинга йўл олди>>

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой пойтахти Пекин шаҳрига жўнаб кетди.

Тошкент тожикистонлик овчиларга нисбатан қурол қўлланганини инкор қилди>>

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати 2015 йил 16 октябрь куни ўзбекистонлик чегарачилар тожикистонлик овчиларга қарши қурол қўлланганликларини инкор қилди.

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2015 йилда 8 фоизга тенг бўлди>>

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,0 фоиз ўсди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида маълум қилинди.

Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳзод Собиров Париждаги “Катта дубулға” мусобақасида ғолиб бўлд>>

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Собиров Парижда бўлиб ўтган “Катта дубулға” сериясининг 3-босқич мусобақалари ғолиби бўлди.

Олий Мажлисда Франция парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Франция Миллий Ассамблеясидаги “Франция-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Менье бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон интернет орқали экстремистларни аниқлашни бошлади>>

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари экстремистик гуруҳларнинг интернетдаги фаоллигини инобатга олган ҳолда бу йўналишга ҳам ўз хатти-ҳаракатларини қаратмоқда. Жумладан, октбярь ойи мобайнида Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида интернет орқали одамларни ёллашга бўлган ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги фош этилди.

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида имзоланган солиққа оид битим кучга кирди>>

2015 йилнинг 14 октябрь куни 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида (Швейцария) имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Ўтган 9 ойда Ўзбекистонда 748,7 мингта янги иш ўринлари яратилди>>

Ўзекистонда 2015 йилнинг 9 ойи давомида 748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини таҳлилига бағишлаб ўтказилган мажлисда маълум қилинди.

Миржалол Қосимов БААга учиб кетди>>

Кеча Ўзбекистон кубогидан маҳрум бўлган "Бунёдкор" бугундан ўзига янги мураббий қидиришни бошлаб юборган бўлса ажаб эмас.

Ўзбекистон халқаро тиббий-санитар қоидаларни жорий қилмоқда>>

Ушбу қоидалар 2005 йилнинг 23 майида Халқаро соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 58-сессиясида қабул қилинган бўлиб, 2007 йилда кучга кирди.

Фарғонада тўрт эгизак дунёга келди>>

Баҳромжон ва Насибахон Якубовлар оиласида беш ва уч ёшли қизалоқлар тарбияланаётган эди. Энди улар сафига уч нафар ўғил ва яна бир қизалоқ қўшилди.

Ўзбекистон ТИВда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япония фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Катони қабул қилди.

Туркманистон ва Ўзбекистон Афғонистон чегарасини мудофаа қилишда ҳамкорликни йўлга қўймоқда>>

Яқинда Афғонистон ҳудудида содир бўлган воқеалар Туркманистон-Ўзбекистон саммитида атрофлича муҳокама қилинди. Таҳлилчиларнинг фикрича, воқеалар Туркманистон чегарасига бевосита яқин ҳудудларда содир бўлгани боис ҳар икки томон ҳам бу муаммога катта эътибор қаратган.

Ўзбекистонлик 9 нафар мураббий FIBA лицензиясини олиш учун номзод>>

Навоийда Халқаро баскетбол федерациялари ассоциациясининг (FIBA) мураббийлар учун халқаро семинари ўтказилди. Унда FIBA`нинг сербиялик инструктори Милан Котарац Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган баскетбол спорти бўйича мураббийларни ўз билимлари билан таништирди.

Ижтимоий тармоқда Тошкентнинг баъзи туманларида газ босими камайгани муҳокама қилинди>>

Ўтган дам олиш кунлари (17-18 октябрь) Ўзбекистонда кузатилган ёғингарчиликлар ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайиши табиий газ босимининг ҳам пасайишига таъсир этди.

Тошкентда Саноатчилар форуми очилди>>

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да “Марказий Осиё саноат ҳафталиги – Central Asian Industrial Week – 2015” халқаро лойиҳаси доирасида еттита ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Олимпия-2016 ўйинларига йўлланма берувчи бешинчи лецинзияни қўлга киритди>>

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобур Шокиржонов Душанбеда ўтган “Тожикистон федерация кубоги-2015” мусобақасида қатнашиб, найза улоқтириш бўйича 84,24 метр масофани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. У бу билан 2016 йилда Рио де Жанейро (Бразилия)да ўтадиган олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилди.

Франсуа Олланд Ислом Каримовни Парижга таклиф қилди>>

Иқлим ўзгаришлари бўйича Франция элчиси Беранжер Кэнси  Франция делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ТИВда Франция Миллий ассамблеяси депутатлари билан учрашув ўтказилди>>

Франция Миллий ассамблеяси депутати, Миллий ассамблеядаги «Франция – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Мёне раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбек олимлари толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усулини ихтиро қилишди>>

Ўзбекистонда толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усули ихтиро қилинди. Мазкур усул Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан таклиф этилди.

Ўзбекистоннинг аграр секторида 31.8 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилди>>

2015 йилнинг бошидан бери 9 ой мобайнида Ўзбекистонда 31.8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қорақалпоғистонлик дзюдочи қизлар Осиё чемпионати ғолиблари бўлишди>>

Дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Қирғизистонда ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида қорақалпоғистонлик уч нафар спортчи-қиз совринли ўринларни эгаллади.

Ўзбекистонлик меҳнаткашлар 2015 йилда 3 млн 350 минг тоннадан зиёд пахта топширишди>>

Ўзбекистонда 2015 йилги пахта мавсумида далалардан 3 млн 350 минг тоннадан зиёд пахта маҳсулоти йиғиштириб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов деҳқонлар ва фермерларга йўллаган табригида айтиб ўтган.

Ўзбекистон экспортида йигирилган пахта ипи асосий ўрин эгалламоқда>>

Ўзбекистонда пахта ва пахта маҳсулотлари экспортининг 61 фоизини йигирилган пахта ипи ташкил қилмоқда. Бу маълумот 15-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Халқаро пахта ва текстиль ярмаркасида келтирилди.

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромади 11,6 фоизга ошгани хабар қилинди>>

2015 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг реал умумий ички даромади 11,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

2015 йилда Ўзбекистон аҳолиси учун 27,5 минг тонна кўмир брикети маҳсулоти етказиб берилди>>

Ўзбекистонда охирги бир ярим йил ичида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчи 31 фабрика ишга туширилган. Уларнинг умумий қуввати йилига 240 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш лаёқатига эга, деб маълумот беради “Ўзбеккўмир” бош директори Носиржон Умаров.

Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган пиёдалар жаримага тортилади>>

Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун кўриладиган маъмурий жазо чораларига ўзгартишлар киритилди. Sputnik агентлиги адлия вазирлигига мурожаат қилиб, бу борада изоҳлар сўради.

Ўзбекистон енгил саноати 2019 йилга қадар 1 млрд доллар инвестиция ўзлаштиради>>

Ўзбекистон енгил саноат корхоналари 2019 йил охирига қадар 2015-2019 йилларда текстиль ва енгил саноатни ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 1 млрд доллардан ошадиган инвестицион лойиҳаларнинг 80 фоизини ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Тошкент ва Анқара ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди>>

2015 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпул билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида 18 километрлик рельс янгиланди>>

Миллий матбуот марказида метрополитен инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон вакиллари дунёнинг энг кучли дзюдочилари қаторида қайд этилди>>

Халқаро дзюдо федерацияси Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтган “Улкан тож” туркумига кирувчи халқаро турнирдан сўнг дунёнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ислом Каримов Ички ишлар идоралари ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади>>

2015 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Тошкентда иситиш мавсуми бошланди>>

Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзолади.

Дохадаги енгил атлетика бўйича Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик паралимпиячилар илк медални қўлга киритди>>

Жорий йилнинг 21-31 октябр кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича Жаҳон Чемпионатида паралимпия спортчиларимиз илк ғалабани қўлга киритдилар.

Польша билан яратилган янги қўшма корхона Ўзбекистонда йўлларни таъмирлаш билан шуғулланади>>

Ўзбекистонда бирданига иккита Ўзбекистон-Польша қўшма корхонаси очиш режалаштирилмоқда. Улардан бири деярли ташкил этиб бўлинган ҳамда йўлларни таъмирлаш билан шуғулланади, иккинчиси эса тоғ-кончилиги соҳасида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Польшанинг Тошкентдаги элчихонаси савдо ва инвестицияларга кўмак бериш бўлимидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри маълум қилди.  

Ўзбекистонда бу йилги пахта ҳосилидан 1,6 млн тонна уруғлик олиниши режалаштирилган>>

Ўзбекистонда етиштирилган бу йилги пахта хомашёсидан (3,35 млн тонна) 1 млн тонна тола, 1,6 млн тонна уруғлик ва 80 минг. тонна линт олиниши режалаштирилган. 

Ўзбекистонда фаолият олиб борган «инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сохта ҳисобот тайёрлаган>>

Россиялик журналист Максим Переверзев Инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирининг Ўзбекистондаги агентининг фаолияти юзасидан кичик текширув олиб борди. Унинг текширувлари натижаси «Webantenne.com» сайтида чоп этилди.

Ўзбекистон-Япония: Стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йил 24-26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

ХВЖ Ўзбекистон газ экспортини Россиядан Хитойга йўналтирганини муваффақиятли деб атади>>

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ЯИМнинг 2016 йилдаги ўсиши башоратини 7 фоиз даражасида қолдирди. Бунга узоқ муддатли газ етказиб бериш Россиядан Хитойга ўз вақтида йўналтирилгани сабаб бўлди.

Ўзбекистон уран хомашё базасини оширади>>

Ўзбекистон яқин 5-7 йил ичида ураннинг минерал-хомашё базасини бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига анчагина оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат геология қўмитасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг газ экспортида Россиядан Хитойга юзланаётганини айтди>>

Халқаро валюта жамғармаси 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши башоратларини 7 фоиз даражасида сақлаб қолди. Шунингдек, у Ўзбекистон газ экспортида муваффақиятли равишда Россиядан ХХРга “юзлангани” таъкидланди.

Япония матбуотида Абэнинг Ўзбекистонга ташрифига бағишланган мақола чоп этилди>>

Япония матбуотидаги етакчи нашрлардан бири Nikkei газетаси Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг 24-26 октябрь кунларида Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифига бағишланган мақола ёзди.

Жаҳон банки 2020 йилгача Ўзбекистонга 4 млрд доллар тақдим қилиши мумкин>>

Жаҳон банки 2020 йилгача Ўзбекистонга 2016-2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги стратегияси доирасида 4 млрд долларлик кредитлар тақдим қилиши мумкин. 

Япония бош вазири Тошкентга етиб келди>>

24 октябрда кечки пайт Ўзбекистонга расмий ташриф билан Япония бош вазири Шиндзо Абэ етиб келди, деб хабар бермоқда ЎзА агентлиги. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистонда ноқонуний текширишлар миқдори 1 йил ичида 1,9 баравар камайди>>

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Тошкент метроси лойиҳачилари “енгил метро” лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда>>

Тошкент метросининг Сирғали линияси қурилиши билан “Метролойиҳа” лойиҳалаш институти шуғулланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашрига “Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов маълум қилди.

Ўзбекистонлик курашчилар Красноярскдаги турнирда яна 3та медал олишди>>

Россиянинг Красноярск шаҳрида россиялик курашчи, Олимпия ўйинлари ғолиби Бувайсар Сайтиев мукофотлари учун ўтказилган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа ўтказилди. 


Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар