KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг қизиқарли хабарлари (19-25 октябрь)

Жаҳон 25 Октябрь 2015 7893

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (19-25 октябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

LG ва Samsung 2016 йилда йиғиладиган дисплейли смартфонларини тақдим этади>>

Жанубий Африкадаги BMW заводи гўнгдан қувват олади>>

BMW компаниясининг Жанубий Африкадаги бўлинмаси машиналар учун талаб этиладиган қувватнинг бир қисмини сигирлар гўнгини қайта олишдан олинадиган энергиядан олишни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Америкада уч ғилдиракли арзон электромобиль намойиш этилди>>

АҚШнинг Arcimoto компанияси SKR деб номланган шаҳар электромобилини намойиш этди. Уч ғилдиракли автомобиль икки йўловчига мўлжалланган бўлиб, нархи 11900 долларни ташкил этади.

"Келажакка қайтиш 2": 2015 йилнинг 21 октябридаги башоратларнинг бугунги қиёфаси>>

Мана, “Келажакка қайтиш” фильми қаҳрамонлари Мартин ва Док бориб қолган 2015 йилнинг 21 октябрига қадар етиб келдик.

Hyundai компанияси Tucson кроссовери томида чодир ўрнатди>>

Hyundai компанияси янги авлоддаги Tucson кроссоверининг навбатдаги версиясини намойиш қилди. Автомобилнинг бу версия SEMA тюнинг-шоуси учун махсус тайёрланган. Саёҳат қилиш ихлосмандлари учун мўлжалланган машина тюнерчи ва фотосуратчи Жон Пангилинан билан ҳамкорликда яратилган.

Adidas автоматик равишда пойафзаллар ишлаб чиқарадиган фабрика очади>>

Спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 2016 йилда Германияда бутунлай автоматик равишда ишлайдиган фабрика очади, деб маълум қилмоқда Huffington Post.

Янги Samsung Galaxy S7 2016 йил январида намойиш қилинади>>

Жанубий кореялик инсайдерлар маълумотларига кўра, Samsung компаниясининг янги Samsung Galaxy S7 смартфонини 2016 йилнинг январь ойида кўриш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда GSM Arena нашри.     

Британияда Wi-Fi тротуар орасига ўрнатилмоқда>>

Virgin Media телекоммуникацион компанияси Британияниинг Чешам шаҳрида тротуар орасига ўрнатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда компаниянинг блогида маълум қилинди.

БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан Ер юзидаги кўплаб бинолар кўк рангда ёритилади>>

24 октябрь куни БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатида “Дунёни БМТнинг кўк рангига бўя” кампанияси бўлиб ўтади.

35 км/сония тезликда ҳаракатланаётган 2015 TB145 астероиди 31 октябрда Ерга рекорд даражада яқин келади>>

NASA мутахассислари 31 октябрь куни Ерга рекорд даражада яқин келадиган улкан 2015 TB145 астероидини аниқлашди. Унинг диаметри 300 метрдан 600 метргача келади. У 35 км/сония тезликда ҳаракат қилмоқда.

Барак Обама республикачиларни интернетда машҳур мем Баджаҳл мушукчага қиёслади>>

АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партияси вакилларини интернетда машҳур мем Баджаҳл мушукчага қиёслади, деб маълум қилди ABC News телеканали.  

Ижтимоий тармоқларда “Avtotest” автомактаби ҳайдовчиси йўлда қўпол хатога йўл қўйгани суратлари пайдо бўлди>>

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Avtotest” инновацион автомактабига тегишли ўқув машинаси пойтахт кўчалардан бирида йўл ўртасидаги босиш тақиқланган иккита тақиқловчи чизиқни босиб ўтаётгани акс этган суратлар чоп этилди. Ва, табиийки, бу сурат фойдаланувчилар орасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

Исроилликлар “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди>>

Исроилнинг Rafael Advanced Defense System компанияси Сеулдаги кўргазмада “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Jane's 360 нашри.

Zara асосчиси Forbes талқини бўйича ер юзидаги энг бой киши деб топилди>>

Inditex компанияси (Zara тармоқлари ва бошқалар) раҳбари Амансио Ортега илк бор Forbes журналининг “айни дамда” талқини бўйича жаҳоннинг энг бой кишиларидан бири бўлди.

Америкалик ўз маъшуқасининг уйини ёқиб юборди ва унинг томида рақсга тушди>>

Индиана штатида яшовчи АҚШлик фуқаро ўз ихтиёри билан машинасини пачоқлади, маъшуқасининг уйига ўт қўйиб юборди ва қўлида пичоқ билан ёнаётган уй томида рақсга тушди, деб хабар бермоқда The Daily Mail. Воқеалар ривожини RTV6 телеканали мухбири олган видеотасвирда ҳам кўриш мумкин.

Одесса божхонасининг янги раҳбари 2014 йилда ҳеч қандай маош олмаганини маълум қилди>>

Украинанинг Одесса вилояти божхонасининг янги раҳбари Юлия Марушевская 2014 йил учун 32 минг 847 гривен даромад олганини декларация қилди. Бу декларация Одесса вилояти маъмурияти сайтида чоп этилган бўлиб, Марушевская яқингача бу ерда раҳбар Михаил Саакашвилининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Қозоғистоннинг энг илғор чўпони қўй-қўзи назоратида дрондан фойдаланмоқда>>

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида яшовчи чўпон Ерасил қўйларини бошқариш ва сурувни кузатиб туриш учун дронлардан фойдаланиб келмоқда. Бу ҳақда маҳаллий блогерлардан бири хабар қилди.

Дубайда 3D Каъба соатларда намойиш этилди>>

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида машҳур соатсоз уста Кристоф Кларет (Cristophe Claret)нинг "люкс" тоифасидаги қимматбаҳо соатлари намойишга қўйилди.

Қозоғистонлик аёл суриялик эри ва болалари билан Шереметьево аэропортида 1,5 ой яшади>>

Россия давлат думаси вице-спикери Николай Левичев ФМХ (Федерал Миграция хизмати) раҳбари Константин Ромодановскийга Россия Федерацияси ҳудудидан 1,5 ой давомида Москванинг Шереметьево аэропортида яшаб келган суриялик қочқинларга бошпана бериш бўйича сўров жўнатди.

Швеция қирғоқларидан Пётр I нинг 300 йил муқаддам чўкиб кетган фрегати қолдиқлари топилди>>

Яқинда Швеция қирғоқларидан Россия императори Пётр I армиясига таллуқли бўлган фрегат қолдиқлари топилди. Топилмаларнинг ёши олимлар томонидан 300 йил деб баҳоланди. Тарихчи олим Алексей Михайловнинг ТАСС га маълум қилишича, 1725 йилнинг 27 сентябрь куни миператорга таалуқли бўлган кема табиий офат туфайли днгизда ғарқ бўлган.

Путин "Валдай" клуби йиғилишига яшил Lada Vesta автомобилини миниб келди>>

Россия президенти Владимир Путин "Валдай" клубининг 12-йиғилишида иштирок этиш учун клуб ҳудудига «АвтоВАЗ» компаниясининг янги маҳсулоти бўлмиш Lada Vesta машинасини бошқариб кириб келди.

Кўп овқат еган ва гольф ўйнаган хитойлик амалдорлар жазога тортилади>>

Хитой коммунистик партияси давлат хизматчиларининг хулқ-атвори тўғрисидаги қоидаларни кучайтирди. Эндиликда коррупцияга қарши курашни кучайтириш мақсадида амалдорларга кўп таом истеъмол қилиш ва гольф ўйнаш тақиқланди, дея хабар берди Reuters.

Галапагосда тошбақанинг янги тури аниқланди>>

Зоологлар Эквадорга қарашли Галапагос ороллари ҳудудида қуруқлик тошбақасининг янги турини учратишди. Бу улкан тошбақа мансуб бўлган турга Chelonoidis donfaustoi номи берилган.

Астрономлар “Ўлим юлдузи” емираётган сайёраларни тасвирга олди>>

Америкалик астрономлар йирик сайёраларнинг оқ карлик юлдуз атрофидаги “ўлим спирали” домига тушиб, барбод бўлаётганини суратга олишди. Бу ҳақда Nature журнали маълум қилди.

Хитойда ўта кучли мушакларга эга мутант-итлар етиштирилди>>

Гуанчжоулик олимлар кучукларга ген муҳандислиги ёрдамида ўта кучли мушакларни тақдим этишди. Бу ҳақда The Independent хабар қилди.

Британиялик аёл чироқнинг топшириғига кўра ҳамхонасини уриб ўлдирди>>

36 ёшли британиялик Шелли Кристофер ўзининг 42 ёшли ҳамхонаси Ричардни вампир (айрим халқлар эътиқодига кўра қон сўрувчи арвоҳ)га айланмаслиги учун ёғоч тўқмоқ билан 29 марта калтаклаган. Унинг София исмли қизига ҳам олти марта зарба берган.

Олимлар декабрда ҳомиладор бўлган аёллардан энг соғлом болалар туғилишини аниқлашди>>

АҚШнинг Индиана университети олимлари ҳомиладор бўлиш ойи ва туғиладиган боланинг саломатлиги ўртасида ўзаро алоқа борлигини аниқлашди. Олимларнинг таъкидлашича, декабрда ҳомиладор бўлган аёллардан энг соғлом болалар туғилар экан.

Илк "булутли" смартфонга буюртмалар қабул қилина бошланди>>

Nextbit томонидан яратилган илк “булутли” Robin смартфонига Kickstarter сайтида буюртма қабул қилиш бошланди.

Ким ошди савдосида "Титаник" ҳалокатига сабаб бўлган айсбергнинг фотосурати 21 минг фунтга сотилди>>

Буюк Британиянинг Уилтшер аукционида "Титаник" кемаси фалокатига сабаб бўлган айсберг фотосурати 21 минг фунт стерлинг эвазига сотилди. Бу ҳақда "SKY" телеканали маълум қилган.

2015 йил сўнгги 136 йил ичидаги энг иссиқ йил деб топилди>>

2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида океан усти ҳамда қуруқликдаги ўртача ҳаво ҳарорати 136 йил ичидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Янги iPhone 7 смартфонининг афсонавий сирлари>>

Apple компанияси янги iPhone 6s смартфонини тақдим этганига икки ой ҳам тўлмаси, ОАВлар компаниянинг янги смартфони фрагменти ҳақида бонг уришни бошлашди. Мутахассислар iPhone 7 да “Home” тугмачаси бўлмаслиги ва қурилманинг экрани янада катта бўлиши аниқлашди.

Бир жуфт тюлень FaceTime ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти>>

Сиджа ва Бейбифейс исмли тюленлар iPad нинг FaceTime қурилмаси ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти, деб маълум қилмоқда Mashable.

Рассом Чикагодаги ташландиқ бинодан мўъжиза яратди>>

Рассом Тистер Гейтс 1 доллар эвазига Чикагодаги ташландиқ банк биносини сотиб олди ва унга 3,7 миллион доллар пул сарфлаб, қайта таъмирлади. Бино архитектура ёдгорлигига айлантирилди.

Энг ёрқин табассумлар акс этган фотосуратлар сараланди>>

Турли фоторассомлар томонидан ишланган фотосуратлар орасидан энг самимий ва энг ёрқин қиёфалар танлаб олинди.

Forbes энг кўп маош оладиган қизиқчилар номини эълон қилди>>

Forbes нашри 2015 йилдаги энг омадли комедия актёрлари рейтингини ошкор қилди. «Сайнфелд» ва «Сайнфелд дўстлари билан кофе излашда» телесериаллари орқали машҳур бўлган америкалик стендап-комик Жерри Сайнфелд мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин эгаллади.

Хитойлик 14 минг доллар эвазига Елизавета II каретасининг нусхасини ясаттирди>>

Хитойнинг Ганьсу вилоятида яшовчи киши Буюк Британия қироллик оиласига тегишли муҳташам карета кўринишидаги от-арава учун 14 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Shanghaiist хабар берган.

Сочи ҳайвонот боғида йўлбарс болаларини она ит боқмоқда>>

Сочи ҳайвонот боғида она ит уч йўлбарс боласини тўйдирмоқда. Йўлбарсваччалар 18 октябрь куни дунёга келишди. Уларга Изи лақабли ит оналик қилмоқда.

Ҳар куни 2,5 килограм Чили гармдорисини истеъмол қиладиган ғаройиб хитойлик>>

Йонгзида ҳали ўсмирлик пайтидаёқ ғаройиб одат шаклланди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда у гўшт ва тухумсих яшаши мумкинлиги, аччиқ маҳсулотлар унинг жон-дили эканлигини тушуниб етди. «Одатда одамлар эрталаб ўринларидан туришгач, тишларини тозалашади, аммо менинг қиладиган биринчи ишим чили гармдорисини тановул қилиш бўлади», – дейди Ли Йонгзи. Унинг айтишича, аччиқ таъмга эга бўлмаган ҳар қандай таом у учун мазасиз масаллиқдир.

Шукрулло Исроилов тўнғич ўғлини уйлантирди>>

20 октябрь куни ўзбекистонлик сўз устаси Шукрулло Исроилов ўзининг тўнғич ўғлини уйлантирди. Тўй маросими пойтахтимиздаги Осиё Гранд тўйхонасида бўлиб ўтди.

Samsung ишчиларнинг ўрнини босадиган роботлар ишлаб чиқарувчи фабрика очмоқда>>

Samsung компанияси Жанубий Корея ҳукуматидан роботлар ишлаб чиқарувчи фабрика қуриш учун инвестиция олди. Бу роботлар компанияда ишловчи Хитойнинг арзон ишчи кучининг ўрнини эгаллаши лозим, деб хабар бермоқда Wired нашри.

АҚШдаги энг узун оёқли қиз>>

Америкалик Холли Берт АҚШдаги энг узун оёли қиз ҳисобланади. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, Берт бошида ўзининг бу тузилишидан сабр қилган эди, энди у Гиннеснинг рекордлари китобига киришга тайёр турибди. 20 ёшли флоридалик қизнинг маълум қилишича, мактабда ўқиб юрган кезларида уни “дарахт”, “жирафа” ва “узуноёқ” деб мазах қилишган. Вазият қиз тарафга бундан икки йил бурун ўзгарди.

Мадагаскар аҳолисининг учдан бири “мушукхўрлар” бўлиб чиқди>>

АҚШлик, танзаниялик ва мадагаскарлик олимлар гуруҳи Мадагаскар аҳолисининг учдан бири вақти-вақти билан мушук тановул қилиб туришини аниқлади. Улар бозордан сотиб олинган ўлик мушукларни эмас, балки ўзларининг уйларидаги, совғага олинган ёки ов қилиб тутилган ёввойи мушукларни истеъмол қилишни афзал кўришади. 

Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов 4 йил олдин турмуш қуришгани маълум бўлди>>

Ижтимоий тармоқларда ҳамон хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов атрофидаги ғийбатлар давом этмоқда.

“Келажакка қайтиш” фильмидаги Док Браун Facebook фойдаланувчиларига мурожаатнома йўллади>>

“Келажакка қайтиш” фильм-трилогиясининг асосий қаҳрамонларидан бўлмиш Док Браун (актёр Кристофер Ллойд ижросида) Facebook фойдаланувчиларига мурожаатнома йўллади.

Манба: Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг ноябрь ойида ўзбек эстрада вакиллари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари – Ойбек Алимов ҳамда Нигора Исмоилованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Бу ҳақда kun.uz сайтининг ишончли ахборот манбаси хабар қилди.

Барак ва Мишель Обама Ашернинг туғилган кунида куйлашди (видео)>>

14 октябрь куни қўшиқчи ва продюсерь Ашернинг 37 ёшли тантанаси бўлиб ўтди.
20 октябрда АҚШ гуманитар миллий тараққиёт фондининг 50 йиллиги муносабати билан Оқ уйга таклиф қилинган Ашер билан биргаликда Барак ва Мишель Обамлар қўшилиб куйлашди. Унда Ашернинг машҳур Happy Birthday To You куйланди.

Дима Билан билан: олигарх Николай Саркисовнинг рафиқаси машҳур хонандани "сотиб олди">>

Россиялик олигарх Николай Саркисовнинг рафиқаси Юлия қўшиқчи Дима Билан даврасида кечани ўтказиш ҳуқуқи учун ярим миллион рубль тўлади. Айтилишича, у модель Елена Перминова ўтказган хайрия ким ошди савдосида 33 ёшли хонанда билан учрашиш ҳуқуқини сотиб олган.

Швециялик дизайнер ёғочдан 1984 йилги Apple компьютери нусхасини ясади>>

Швециялик дизайнер Лове Хультен ёғочдан 1984 йилда Apple компанияси томонидан яратилган Macintosh 128K шахсий компьютерининг бирга-бир ўлчамдаги нусхасини ясади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар