Беларусь президенти Александр Лукашенко хориждаги ватандошлари, шу жумладан Нобель мукофотлари совриндорлари Беларусдаги ҳокимиятни танқид қилаётганларидан норози бўлмоқда

Рус тилида ижод қилувчи, беларуслик насрнавис ёзувчи Светлана Алексиевич 2015 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди. Беларусдаги давлат сиёсатининг баъзи жиҳатларига танқидий баҳо берувчи ёзувчи октябрда ҳокимият ёзувчига гўёки у йўқдек ва ҳеч қаерда иштирок эта олмайдигандек муносабатда бўлаётганини танқид қилди. Бироқ кейинроқ Лукашенко ёзувчи аёлни мукофот олгани билан табриклади ва “инсон қаерларидир мухолифатча бўлса ҳам, ўз фикрини билдира олиши яхши” деб айтди.

Минскда Лукашенко беларусь илдизларига эга таниқли бастакор Виктор Дробишни Франциск Скорина орденини билан тақдирлаётган пайтда “Сиз бизнинг баъзи ижодкорлардан, ҳаттоки Нобель мукофотини ҳали олишга улгурмай, четга чиқиб ва ўз давлатига бўҳтон ағдаришга ҳаракат қилган Нобель мукофоти совриндорларидан фарқли ўзингизни беларусман деб аташдан уялмагансиз”, деб айтди.

“Бу мутлақ нотўғри, бу муҳолифатчилик эмас, чунки ўз ватани, ўз она тупроғи, ўз ота-онасини ҳеч ким танлай олмайди. Ва сен ватан ҳақида ёмон гапириб, ундан уялсанг, унда бу авваламбор сенинг ёмон ўғлонлигингдан дарак беради”, деб қўшимча қилди Лукашенко.

Лукашенко ёзувчининг Нобель мукофоти “қандай фикрда бўлишингга қарамасдан, Беларусда ишлаш ва ижод қилиш, ёзиш ва ўз фикрини билдиришнинг имкон борлигини” кўрсатади, деб айтди. Лукашенконинг айтишича, ҳозир ёзувчи унинг зиммасига тушган бу “юк” – Нобель мукофоти совриндори деган ном ва дунё эътиборидан “ўз халқи манфаати йўлида” тўғри фойдалана олиши энг асосийсидир.