АҚШ Давлат котиби Жон Керрига унинг Яқин Шарққа сафарида ҳамроҳлик қилаётган дипломатнинг айтишича, АҚШ 2016 йилда Фаластинга ажратиладиган молиявий кўмакни қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бу қарор бир нечта омил, жумладан фаластинликларнинг ножўя ҳаракатлари ва бюджетда кўмак бериш учун чекловлар киритилишига асосланган”, деб айтди дипломат.

Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти Фаластинга ажратиладиган кўмакни 370 млн доллардан 290 млн долларгача камайтиради.