Буюк Британия фуқароси бўлган аёл шубҳали хатти-ҳаракатлари учун рейсдан олинди, деб хабар бермоқда AirLife нашри.

Кубадан Манчестерга келаётган рейсдаги йўловчилардан бири ўзини номақбул тута бошлаган. Аёл маст ҳолатда самолёт қулашини исташини айтиб бақирган.

Қайд этилишича, воқеа пайтида самолёт учиш йўлагида бўлган, бироқ учувчи аэропортга қайтишга қарор қилган. Шу сабабли парвоз бир соатга ушланган.

Маълум қилинишича, аёл полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган.