Мексиканинг энг йирик юк порти Мансанильо “Патрисия” тўфони Мексиканинг жануби-ғарбий туманларидан ўтгандан кейин яна ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Мексика алоқа вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг яна бир Лазаро Карденас порти 24 октябрда эрталабдан юк кемаларига хизмат кўрсатишни бошлаган.

Пуэрто-Вальярта курорт шаҳридаги порт шу куннинг ўзида пешин вақтида очилган.

Аввалроқ энг юқори – 5-хавфлик даражаси берилган “Патрисия”нинг Мексикага яқинлашиши олдидан соҳилбўйида яшовчи 50 минг киши эвакуация қилингани маълум қилинганди.  

АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази маълумотларига кўра, айни пайтда “Патрисия” тўфони кучи тропик бўронгача камайган.