"Милан" жамоаси бош мураббийи Синишиа Михайлович А сериянинг 9-тури доирасида "Сассуола"га қарши ўйиннинг асосий таркибига 16 ёшли дарвозабон Жанлуижжи Доннаруммани киритди.

У ўзининг жамоада қолиши сўроқ остида турган бўлишига қарамасдан, ёш иқтидорга муҳим ўйинда имконият беришга қарор қилган.

La Gazzetta dello Sport нашрида айтилишича, "Сассуоло"га қарши ўйинда яхши натижа қайд этилмаса, Михайлович истеъфога чиқарилиши мумкин.

Маълумот учун, "Милан" А сериянинг 8 туридан кейин 10 очко билан 13-ўринда турибди.
Жамоанинг асосий дарвозабони, испаниялик Диего Лопес ўтказилган 8та ўйинда 14та гол ўтказиб юборган.