Нетаньяху Сурияга учиб кетган арабларни фуқароликдан маҳрум этишини маълум қилди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 2626

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Сурияга учиб кетган исроиллик арабларни фуқароликдан маҳрум этишга ваъда берди.

Воқеа Сурия-Исроил чегараси кесишмаси ўтган Голан тепалигида Исроил ҳарбийларининг олиб борган операцияларидан сўнг юз берди. Якшанба куни эрталаб эса чегарани янада мустаҳкамлаш учун ушбу қарор кучга кирди.

"Биз Даеш, (ИШИД террорчилик гуруҳининг араб тилида аталиши) “Жабҳат ан-Нусра” ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши бўлаётган курашларнинг барчасини кўриб турибмиз. Куни кеча исроиллик фуқаролар террорчилиларга қўшилиш мақсадида Голан тепалигидаги чегарадан ўтиб, Сурияга йўл олишди. Биз уларни фуқароликдан ўчириш чора-тадбирларини қўлладик, — деди Нетаньяху. — Бунга қарши шундай йўл тутилади. Ким Исроилга қарши душманлар тарафидан туриб жанг қиларкан, унинг фуқароси бўлмайди ".

Кўпроқ янгиликлар