Оклахома штати университетида рўй берган фожиа қурбонлари сони 4 нафарни ташкил этмоқда.

Маҳаллий полициянинг маълумотига кўра, университет ҳудудида байрам уюштирилган маҳалда бу жойга полициядан қочаётган ҳайдовчи катта тезлик билан кириб келган.

Натижада 4 киши машина остида қолиб ҳалок бўлган ва 40дан ортиқ киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, бу машина ортидан полиция ҳам воқеа жойига кириб келган. Аввалига талабалар буни байрам шоусининг бир қисми деб билишган.

Айни вақтда ҳайдовчи Стилуотер шаҳрида яшовчи 25 ёшли Адасия Чемберс экани аниқланган. У машина рулига маст ҳолда ўтиргани гумон қилинмоқда.