Олма-отада Қозоғистонда 2015 йилнинг энг яхши автомобили танланди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 8715

Олма-отада Қозоғистонда ўз синфида 2015 йилнинг энг оммавий автомобиллари танланди. Энг оммавий автомобиллар autogoda.kz сайтида онлайн режимда овоз бериш орқали танланди. Овоз беришда 150 мингдан кўпроқ қозоғистонлик қатнашди, деб хабар бермоқда zakon.kz нашри.

Истеъмолчилар кичик ўлчамдаги автомобиллардан тортиб катта ўлчамдаги йўлтанламас машиналар, пикап ва спорткарларгача йўналишлардаги энг оммавий автомобиль учун овоз бердилар. Овоз бериш иштирокчиларидан бири бош мукофот – янги автомобиль ютиб олди (ҳар бир иштирокчига индивидуал рақам берилди). Овоз беришда фақатгина Қозоғистон фуқароларига иштирок этишга рухсат берилди.

Қуйида ўз синфи бўйича “Йил автомобили 2015” танлови ғолиблари номи келтирилган:

Кичик ўлчамдаги синф - HYUNDAI ACCENT;

Кичик ўлчамдаги йўлтанламас - NISSAN JUKE;

Гольф-синф - KIA CERATO (Қозоғистонда ишлаб чиқарилган);

Купе – KIA CERATO KOUP (Қозоғистонда ишлаб чиқарилган);

Ўрта синф - TOYOTA CAMRY;

Ўртача ўлчамдаги йўлтанламас - TOYOTA LAND CRUSER PRADO;

Бизнес-синф - LEXUS GS;

Ҳашаматли синф - MERCEDES-BENZ S-CLASS;

Тўрт эшикли купе - MERCEDES-BENZ CLS;

Микроавтобуслар - MERCEDES-BENZ V-CLASS;

Ўртача ўлчамдаги йўлтанламас - LAND ROVER RANGE ROVER;

Пикаплар - SSANGYONG ACTYON SPORTS (Қозоғистонда ишлаб чиқарилган);

Мини-фургонлар - PEUGEOT PARTNER (Қозоғистонда ишлаб чиқарилган);

Luxury - BENTLEY FLYING SPUR;

Кабриолет - MASERATI GRANCABRIO;

Ихчам йўлтанламас - MITSUBISHI OUTLANDER;

Вэнлар - MERCEDES-BENZ B-CLASS.

Махсус йўналишлардаги ғолиблар:

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган - SSANGYONG NOMAD;

Божхона Иттифоқи - VOLKSWAGEN POLO;

2015 йил премьераси - FORD MONDEO;

Йил лойиҳаси - INFINITI;

Йил автомобили - KIA CERATO;

Mobil 1 талқини бўйича йил автомобили - TOYOTA CAMRY.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар