2015 йил 24 октябрда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Япония бош вазири Шиндзо Абэ бошчилигидаги ишбилармонлик доиралари делегацияси таркибида келган, Япониянинг “NEC” корпорацияси ижрочи вице-президенти Хидеичи Окада билан учрашув бўлиб ўтди.

Юқори мартабали меҳмон билан учрашув давомида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш доирасида кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ходимларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик режалари бўйича фикрлар алмашинилди, янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.