25 октябрда, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Япония бош вазири Шиндзо Абэ тор ва кенгайтирилган форматда музокаралар ўтказишди.

Музокаралар натижаларига кўра делегациялар раҳбарлари қўшма баёнот имзолашди. Бундан ташқари, Тошкент иссиқлик маркази ТЦ-4 да 4 та газ-турбинали қурилма қурилиши лойиҳасини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон ва Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида кредит келишуви имзоланди.

Икки давлат ҳукуматлари ўртасида ўзбек-япон ёшлар инновацион маркази яратиш бўйича ҳамфикрлик меморандуми; Навоий вилояти кўп тармоқли шифохонасини модернизациялаш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳаси бўйича айирбошлаш ноталари имзоланди.

Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирликлари 2015-2017 йилларга ҳамкорлик дастурларини қабул қилдилар.

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ва Япониянинг нефть, газ ва металлар миллий корпорацияси истиқболли инвестицион блокларда углеводород хомашёси геологик-қидирув ишларини ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳақида битим тузишди.

“Асака банк” тижорат банки ва Япония халқаро ҳамкорлик банки акционерлари ўртасида “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқарувчи мажмуа қурилиши лойиҳасини молиялаштириш бўйича кредит келишуви имзоланди.