Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили маълум қилганидек, ўзбек чегарачиларининг қидирув операцияси натижасида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент тумани Фароб аҳоли пункти яқинида 2 нафар жасад аниқланган.

Аввалроқ Тожикистоннинг Панжикент ҳудуди чегара вакили 14 октябрда икки нафар тожикистонлик овга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилганди. Ўзбек чегарачилари томонидан ёндош ҳудудлар текширилганда давлат чегараси бузилганлигининг ҳеч қандай аломати аниқланмаган ва тожикистонлик чегарачилар бу ҳақда хабардор қилинган эди.

Топилган жасадлар овчилар эканлиги айтилмоқда.

“Жасадлар Тожикистонга чегара хизматлари линияси орқали топширилди”, деб айтилмоқда хабарда.