Ўзбекистонлик ёш курашчи Ҳасанбой Раҳимов Россиядаги мусобақа ғолиби бўлди

Спорт 25 Октябрь 2015 1882

Эркин кураш бўйича 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби Ҳасанбой Раҳимов Россиянинг Красноярск шаҳрида россиялик курашчи, Олимпия ўйинлари ғолиби Бувайсар Сайтиев мукофотлари учун ўтказилган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа ғолиби бўлди. 

Мусобақанинг 120 кггача вазн тоифасидаги финалида Ўзбекистон вакили россиялик курашчи Олег Балаевга қарши гиламга тушди.

Ҳамюртимиз учрашувни муддатидан аввал 1-бўлимнинг ўзидаёқ ўз фойдасига якунлашга муваффақ бўлди.

Бувайсар Сайтиев Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси, уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Унинг раҳнамолигида ўтказиладиган мусобақа Бирлашган кураш дунёси (UWW) номи остида ўтказиладиган мусобақалар расмий жадвалига киритилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар