Польшада бўлиб ўтаётган парламент сайловлари доирасида ноодатий воқеа содир бўлди. TVN24 телеканали хабарига кўра, Польша шимолидаги сайлов участкаларидан бирида ёнғин чиққан.

Аниқлик киритилишича, бу воқеа Куявско-Поморск вилоятидаги Бискупин қишлоғида юз берган.
Натижада, 3-рақамли сайлов участкаси фаолияти тўхтатилган. Овоз бериш жараёни эса қишлоқ мактабида давом эттирилган.

Ушбу участкада ёнғин чиққан маҳалда бино ичида сайлов комиссияси аъзолари бўлишган ва улар ўз вақтида барча ҳужжатлар билан ташқарига чиқишга улгуришган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу ёнғинга хавфсизлик чораларига риоя қилинмагани сабаб бўлган. Ўтни ўчириш жараёнида 6 нафар ўт ўчирувчи иштирок этган.