Порошенко МСК ва Рададан Мариуполдаги сайловнинг барбод бўлиши бўйича изоҳ беришни сўради

Жаҳон 25 Октябрь 2015 2309

Украина президенти Пётр Порошенко Марказий сайлов комиссияси ва Олий Рададан Мариуполда маҳаллий сайловларнинг ўтказилмай қолиши бўйича муносабат билдиришни сўради.

"112 Украина" телеканалида айтилишича, Порошенко ўз рафиқаси билан Киевдаги сайлов участкасида овоз бериб чиққанидан кейин, МСК ва Радага шундай мурожаат билан юзланган.

"Олий Рада ва МСКга бу воқеага муносабат билдирилишини сўрайман. Радада яқин вақт ичида шу масала бўйича йиғилиш ўтказилиб, қонунчиликка керакли ўзгартирилиши керак. Ишонаманки, Мариуполда шу йилда сайлов бўлиб ўтади", дейди Порошенко.

У ҳуқуқ тартибот ходимларига Мариуполдаги сайловнинг барбод бўлиши бўйича текширув ўтказиш вазифасини юклаган.

Эслатиб ўтамиз, Мариуполдаги сайлов участкалари яроқсиз бюллетенлар туфайли очилмади.

Кўпроқ янгиликлар