ПСЖ Азарни рекорд даражадаги маблағ эвазига трансфер қилиши мумкин

Спорт 25 Октябрь 2015 2327

Франциянинг ПСЖ клуби Лондоннинг "Челси" жамоасидан бельгиялик Эден Азарни олиб келишни режалаштирмоқда, дея хабар беради ESPN.

Унга кўра, парижликлар футболчининг трансфери учун 75 миллион фунт (104 миллион евро) беришга тайёр.

Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, Азар футбол тарихида энг қиммат футболчига айланади. Шунингдек, унга ҳафтасига 270 минг евролик маош тайинланиши айтилган.

Бу хариднинг амалга ошишида футболчининг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатларига дарз кета бошлагани ёрдам муҳим рол ўйнаши мумкин.

Азар жорий мавсумда жамоаси билан барча турнирларда 14 учрашувда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди. Уни мураббий ҳимоялана олмаслиги туфайли ўйинлардан бирида асосий таркибда туширмади.

Қайд этиш керакки, Азар "Челси"га 2012 йилда айнан Франция чемпионатидан ("Лилль")келганди.

Бундан аввалроқ Азарнинг "Реал" клубига ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кўпроқ янгиликлар