Россиялик хонанда Вера Брежнева ва продюсер Константин Меладзе Италияда яширинча тарзда тўй қилишди

Маданият 25 Октябрь 2015 7450

“ВИА Гра” гуруҳининг собиқ аъзоси, ҳозирда ўзи мустақил ижод қилаётган, келиб чиқиши украиналик бўлган Вера Брежнева ва россиялик продюсер, бастакор Константин Меладзе (таниқли хонанда Валерий Меладзенинг акаси) Италияда яширинча турмуш қуришди. Италиянинг Il Tirreno нашрининг маълум қилишича, никоҳ маросими Италиянинг машҳур курортларидан ҳисобланган Форте-дей-Марми шаҳрида бўлиб ўтди.

Италия ОАВлари оқ гуллар гулдастаси билан юзини беркитаётган Брежневага ўхшаш қиз фотосуратини чоп этишган эди. Сўнгра эса тўй бўлиб ўтганини Брежневанинг матбуот-котиби Анастасия Драпенко ҳам тасдиқлади.

“Ҳа, бу ҳақиқат – Вера ва Константин Италияда расман турмуш қуришди. Улар жуда бахтли, бироқ ҳозирча бўлиб ўтган никоҳ тафсилотлари билан бўлишишга тайёр эмаслар. Бироз кутиш керак бўлади”, деб айтди Драпенко ОАВларга берган интервьюсида.

Маълум қилинишича, икки ошиқни Форте-дей-Марми мэри Умберто Буратти никоҳдан ўтказган. Мэр тўй 22 октябрда бўлиб ўтганини маълум қилди. “Тўйда кўп хорижий меҳмонлар бўлди, мен уларнинг кимлигини танимайман. Асосан русийзабонлар кўп бўлди. Мен бу ажойиб жуфтлик билан тўйдан бир кун аввалгина танишдим ва уларнинг
россиялик машҳур кишилар эканини билмасдим ҳам”, деб айтмоқда шаҳар мэри.

Хонанда ва продюсер ўртасида муҳаббат борлиги ҳақидаги гап-сўзлар бир неча йил аввал пайдо бўлган. Ўтган йили продюсер 19 йил бирга турмуш қурган рафиқаси Яна билан ажрашган эди, уларнинг уч нафар фарзанди бор.

Константин Меладзе 2000 йилда “ВИА Гра” гуруҳига асос солгандан кейин катта машҳурликка эришди. Брежнева 2003-2007 йиллар давомида гуруҳда ижод қилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар